13:40 / 17.09.2021
2 062

Тўрт нафар вояга етмаган фарзандлар учун 36,5 млн. сўм алимент ундириб берилди

Тўрт нафар вояга етмаган фарзандлар учун 36,5  млн. сўм алимент ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувига ФИБ Олмазор туманлараро судининг 2011 йил 05 сентябрь кунги ижро варақасига асосан, қарздор М.Мирталиповдан ундирувчи К.Мирталипова фойдасига тўрт нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ўз вақтида тўланмаган алимент қарздорлиги сабаб МИБ туман бўлими давлат ижрочиси И.Шукуруллаев томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор отадан ундирувчи К.Мирталипованинг ишончли вакили отаси Р.Агзамовга тўрт нафар вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун 36 млн. 500 минг сўм алимент қарздорлиги томонидан ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўрт нафар вояга етмаган фарзандлар учун 36,5 млн. сўм алимент ундириб берилди