21:10 / 18.09.2021
2 986

Вазирлик ўзи тарқатган ахборотни асоссиз деб чиқди

Вазирлик ўзи тарқатган ахборотни асоссиз деб чиқди
«Соғлом турмуш тарзи» платформаси тўхталганига оид хабарлар асоссиз эканлиги юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Унга кўра, Туризм ва спорт вазирлигининг спорт йўналишидаги сайтида 1hls.uz мобил иловаси фойдаланувчиларига пул тўлаш ВAҚТИНЧA тўхтатилгани ҳақида асоссиз хабар берилган.

«Соғлом турмуш тарзи» платформаси 1hls.uz веб-саҳифаси давлатимиз раҳбарининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6099-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 253-сонли қарорига мувофиқ йўлга қўйилган.

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати мазкур хабарни етказишда хатоликка йўл қўйгани учун узр сўраган ҳолда, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ишлашда давом этишини маълум қилади. ОAВ вакиллари ва аҳолини чалғитувчи хабар берган ходимга эса тегишли огоҳлантириш берилганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазирлик ўзи тарқатган ахборотни асоссиз деб чиқди