18:53 / 20.09.2021
2 484

Тошкентда Чирчиқ дарёси бўйидаги ерлар сотувга қўйилиши бошланди

Тошкентда Чирчиқ дарёси бўйидаги ерлар сотувга қўйилиши бошланди
Фото: Daryo bo‘yi Business City
Тошкентда Чирчиқ дарёси бўйидаги ерлар сотувга қўйилиши бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Daryo bo‘yi Business City дирекциясининг ҳокимликка маълум қилишича, айни пайтда участкаларни тайёрлаш бўйича ишлар амалга оширилган бўлиб, илк 9 та лот e-auksion.uz портали орқали сотувга қўйилган — бу ер майдонларини сотиб олишда шаффофлик ва очиқликни таъминлайди.

Чирчиқ дарёси бўйлаб Тошкентдан оқиб ўтувчи дарё қисмининг узунлиги 16 километрни ташкил қилади. Аукцион орқали сотувга дарё ўзанининг биринчи беш километри бўйлаб ер майдонлари тайёрланган.

«Аукционга қўйилган ер майдонларида савдо марказлари, логистик корхоналар, ресторан ва кафелар, енгил саноат корхоналарини қуриш таклиф қилинмоқда. Сотув учун таклиф қилинган лотларда турар жой қуриш кўзда тутилмаган.

Шаҳримиз аҳли учун энг муҳими — Чирчиқ соҳиллари ободонлаштирилади ва кўкаламзорлаштирилади, сайр қилиш ҳудудлари, хиёбонлар, спорт майдончалари, югуриш ва велоспорт учун йўлаклар пайдо бўлади
», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Чирчиқ дарёси қирғоғида Daryo bo‘yi Business City ташкил этилиши ҳақида 2020 йилнинг июлида маълум бўлганди. «Бугунги кунда сув сатҳи аввалги кўрсаткичлардан паст. Дарё соҳиллари жуда узун, бироқ, афсуски, ҳозирда инсон аралашуви сабабли ачинарли аҳволга келиб қолган. Кўриниб турибдики, туташ ҳудудлар карерга айланиб қолган, бу ерда машиналар кўп. Бу экология учун жуда катта зарар, чунки бу ердан табиат ресурслари — тупроқ ва шағал олиб чиқиб кетилмоқда», — деган эди Business City дирекцияси инвесторлар билан ишлаш менежери Ирода Ўринова.

Шавкат Мирзиёев Чирчиқ дарёси соҳили бўйлаб турли инфратузилма объектларини қуриш кўзда тутилган лойиҳа тақдимоти билан 31 май куни танишганди. Тақдимотда Тошкент ҳокими ўринбосари — Инвестицияларни бошқариш ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмонов Daryo bo‘yi Business City лойиҳаси икки йил давомида амалга оширилишини маълум қилган. Бунда Бектемир туманидаги биринчи босқични 2021 йилда якунлаш режалаштирилмоқда.

Президентнинг «Республика ҳудудларида Business city замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Молия вазирлиги дарёнинг қирғоғини торайтириш ишларини молиялаштириш учун пойтахт маъмуриятига 300 миллиард сўм миқдорида фоизсиз ссуда беради. Ажратилган маблағни қайтариш бўш ер майдонларини инвесторларга сотиш орқали амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Чирчиқ дарёси бўйидаги ерлар сотувга қўйилиши бошланди