10:42 / 21.09.2021
2 005

Жиззахда 20 ёшли қизни зўрлик ишлатиб Spark’да олиб қочиб кетган шахс қўлга олинди

Жиззахда 20 ёшли қизни зўрлик ишлатиб Spark’да олиб қочиб кетган шахс қўлга олинди
Жиззах шаҳрида 20 ёшли қизни Spark’да ўғирлаб кетган шахс қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 7 сентябрь куни Жиззах шаҳар «Жиззахлик» маҳаласида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни шаҳарнинг «Заргарлик» маҳалласи ҳудудида 2001 йилда туғилган қизни ўзига олдиндан таниш бўлмаган шахс зўрлик ишлатиб Spark’да олиб қочиб кетганини билдирган ва мазкур шахсни топиб, унга қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи йигит қўлга олинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Аниқланишича, у аввал безорилик жиноятларини содир этиб, ўз қилмишлари учун жазоланган бўлган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 20 ёшли қизни зўрлик ишлатиб Spark’да олиб қочиб кетган шахс қўлга олинди