11:23 / 21.09.2021
1 585

Прокуратура тизимининг 3 мансабдори пора билан қўлга олинди (видео)

Прокуратура тизимининг 3 мансабдори пора билан қўлга олинди (видео)
Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказиб, прокуратура тизимининг 3 та мансабдорини жиноят устида қўлга олган.

Хусусан, Жиззах вилоятидаги туман прокурорларидан бири таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан шуғулланувчи давлат унитар корхонасининг мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан қурилиш фирмаси раҳбарига қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва мазкур фирмада аниқланган камомад миқдорини камайтириб кўрсатиш эвазига ундан 2 минг доллар сўраб, ушбу пулдан 1200 долларини олган.

ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туман прокурори ўз хизмат хонасида пулнинг қолган 800 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Яна бир ҳолатда Самарқанд вилоятидаги туман прокурори ўринбосари маҳаллий фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан суд томонидан тайинланган 3 йил озодликни чеклаш жазосини бошқа оғирроқ жазо турига ўзгартириш учун протест киритиб, суднинг апелляция босқичида ҳукмни ўз кучида қолдириш эвазига 10 минг доллар талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбирда прокурор ўринбосарининг топшириғи билан унинг воситачиси сўралган пулни олган вақтида ушланди. Прокурор ўринбосарининг алоқадорлиги воситачиси берган кўрсатма асосида ўтказилган тадбирда ашёвий далиллар билан исботланди.

Шунингдек, Наманган вилоятида туман МИБ раҳбари маҳаллий фуқарони Қирғизистондаги Жалолобод давлат университетидаги ўқишини Андижон давлат тиббиёт университетига кўчиришда олий таълим вазирлигидаги танишлари орқали кўчиришда ёрдам беришини айтиб, бунинг учун $700 сўрайди ва $300 ва 1 млн 50 минг сўмни олади. У қолган пулларни олган вақтида ушланди.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Прокуратура тизимининг 3 мансабдори пора билан қўлга олинди (видео)
[/banner_pushhouse