18:28 / 21.09.2021
3 084

Уйида эшакларни сўйиб сотиш билан шуғулланган шахсга суд ҳукми ўқилди

Уйида эшакларни сўйиб сотиш билан шуғулланган шахсга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар сайёр судида 2021 йилнинг апрель ойида эшак сўйиб, гўштини сотиш билан шуғулланган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Қарши шаҳар «Арабхона» МФЙ Янгибоғ кўчасида яшовчи фуқаро Х.Ш.нинг хонадонида фуқаро Х.Ж. эшакларни сўяётгани вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида аниқланган эди.

Текширув давомида хонадондан бўғизланган эшаклар ва унинг ажратилган терилари, уйнинг хоналаридан бирида эшак гўшти деб гумонланган сўйилган лаҳм гўшт маҳсулотлари, 20 дона тирик эшак ички ишлар органлари ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Суд жараёнида судланувчи Х.Ж. айбига қисман иқрор бўлиб, эшакларни итлар учун сўйиб сотганини маълум қилган. Бироқ суд ҳужжатларида тўпланган маълумотларга кўра, фуқаро пул эвазига буюртмачига гўштларни етказиб берган.

Суд ҳукмига кўра, фуқаро Х.Ж. Жиноят кодексининг 186-модда (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Уйида эшакларни сўйиб сотиш билан шуғулланган шахсга суд ҳукми ўқилди