1 937
Абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-шартномаларини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди

Ўзбекистонда 1 октябрь давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати этиб белгиланган эди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар беришича, 2021-ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун қулайлик яратиш мақсадида онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда табақалаштирилган тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи «t-kontrakt.edu.uz» ахборот тизими ишга туширилди.
Қайд этилишича ушбу тизим:
- ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;
- жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
- электрон аризаларни автоматик шакллантириш;
- тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради.
«Энди абитуриентлар олий таълим муассасасига овора бўлиб, бориб ўтиришлари шарт эмас. Тизим ёрдамида уларнинг маълумотлари ва тўплаган балли Давлат тест маркази базасидан тўғридан-тўғри олиниб, электрон кўринишдаги ариза асосида электрон тўлов-шартнома автоматик расмийлаштирилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар