07:00 / 22.09.2021
2 407

ЙПХ инспектори юк машинаси олдига яшириниб, хизмат олиб бораётгани айтилган видеога изоҳ берилди

ЙПХ инспектори юк машинаси олдига яшириниб, хизмат олиб бораётгани айтилган видеога изоҳ берилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Наманганда ЙПХ инспектори юк машинаси олдига ўтиб, яширин хизмат олиб бораётгани айтилган видео тарқалди. ЙҲХББ матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритди.

Унда айтилишича, 28 август куни Наманган вилояти ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 254-километрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан Lacetti ҳайдовчиси бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлиги учун тўхтатилган ва унга нисабатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи қўл телефони орқали жараённи тасвирга олиб, инспектор яширин тарзда хизмат олиб бораётганлигини айтиб, турли эътирозлар билдирган. ЙПХ инспектори ҳайдовчига хизмат олиб бораётган жойда юк автомобиллари техник носозлик сабаб тўхтаб қолганлигини, яширин хизмат олиб бормаётганлигини тушунтирган.

«Айрим норасмий саҳифа эгаларидан шу каби ҳолатларга ойдинлик киритмасдан ўз саҳифаларида асоссиз изоҳламасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ инспектори юк машинаси олдига яшириниб, хизмат олиб бораётгани айтилган видеога изоҳ берилди