11:07 / 22.09.2021
3 063

Тошкент метросида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракат қилган эркак қидирилмоқда

Тошкент метросида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракат қилган эркак қидирилмоқда
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат тахминан 17:00ларда Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекатида, шаҳримизнинг Янгиҳаёт туманида яшовчи 2008 йилда туғилган, вояга етмаган, А.Э.га нисбатан номаълум эркак киши томонидан беҳаё ҳаракатлар қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда, видеокузатув мосламалари орқали номаълум эркак кишининг ҳаракат йўналишини ўрганиш ва шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу фотосуратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингизни сўраймиз», дейилади ИИВ хабарида.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият