17:47 / 22.09.2021
2 670

Шавкат Мирзиёев: «Менга Сардоба сув омбори мактаби етади»

Шавкат Мирзиёев: «Менга Сардоба сув омбори мактаби етади»
Фото: Президент матбуот хизмати.
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Хоразм вилоятида бўлиб турибди.

Амалдаги давлат рахбари ташриф давомида Туркманистон билан ҳамкорликдаги лойиҳа хақида маълум қилди.

Унга кўра, Туямўйин гидроузелининг Султон Санжар дамбасини мустаҳкамлаш ишлари хориж мутахассислари билан хамкорликда амалга оширилади. Натижада 1 млрд. куб/метр сув заҳираси яратилади. Шундан 370 млн. куб/метр Хоразм учун ажратилади.

Лойиҳани мустаҳкамлаш ҳақида гапираркан, давлат раҳбари «Сардоба сув омбори мактаби етади менга», - дея «Сардоба фожиа»сини эсга олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Менга Сардоба сув омбори мактаби етади»