13:30 / 23.09.2021
1 648

Бухорода Nexia ва Damas тўқнашиши оқибатида икки киши оғир тан жароҳати олди

Бухорода Nexia ва Damas тўқнашиши оқибатида икки киши оғир тан жароҳати олди
Фото: Улуғбек Шукруллаев
Бухорода Nexia ва Damas тўқнашиб кетиши оқибатида икки киши оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲББ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукруллаев хабар берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ вилоят ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнов автомобиль йўлининг 240-километрида содир бўлган. Nexia автомашинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Damas билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Damas автомашинасининг икки нафар йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Улуғбек Шукруллаев
«Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича иш қўзғатилган. Аниқланишича, ҳар икки автомашинага ҳам жиддий зарар етган. Икки нафар йўловчининг оғир аҳволдалиги сабаб айни пайтда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейди Улуғбек Шукруллаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода Nexia ва Damas тўқнашиши оқибатида икки киши оғир тан жароҳати олди