14:23 / 23.09.2021
1 784

Тадбиркордан 40 миллон сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи қўлга тушди

Тадбиркордан 40 миллон сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи қўлга тушди
Тадбиркордан 40 млн сўм ундирмоқчи бўлган назоратчи қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарё Сув Қурилиш Инвест” ДУК бош техник назоратчиси Ш.Б. “Б.” МЧЖ томонидан Мирзаобод туманида амалга оширилган 505,6 млн сўмлик суғориш тармоқларини жорий таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича тузилган ҳисоботларини қабул қилиш ва ўтказиб бериш эвазига 40 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият