Россия тезкор штаби Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам парвозлар сонини кўпайтиришга рухсат берди. 5 октябрдан бошлаб Москва – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозлар сони ҳафтасига тўрттагача кўпайтирилмоқда. Ҳозирда “Аэрофлот” бу йўналиш бўйича ҳафтасига иккита рейсларни амалга оширмоқда.
Россиянинг коронавирус тарқалишига қарши курашиш тезкор штабининг маълум қилишича, бундай қарор Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда қабул қилинган.
Бундан ташқари, қуйидаги йўналишлари бўйича янги рейслар йўлга қўйилмоқда:
Ҳафтасига икки марта
Москва — Бухоро;
Москва — Самарқанд.
Ҳафтасига бир марта
Москва — Урганч;
Москва — Наманган;
Москва — Фарғона;
Москва — Андижон;
Москва — Термиз.
Шунингдек, Россия Қирғизистон ва Тожикистон шаҳарларига мунтазам парвозлар сонини оширишга қарор қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)