18:18 / 23.09.2021
2 613

Метрополитенда 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Метрополитенда 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фото: Telegram / Шоҳруҳ Ғиёсов
Тошкент шаҳри «Олмазор» метро бекатида 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлари қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди. Ушбу шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё» сўровига кўра Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

ИИВ Транспортда ХТББ Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Ш.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.

Ушбу модда билан айбдор деб топилган шахс уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, қўлга олинган шахс илгари Жиноят кодексининг 166-(талончилик), 169-(ўғрилик) ҳамда 127-(вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун судлангани аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Метрополитенда 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди