
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари келгуси муддатга президент этиб сайланган тақдирда қандай ишларни амалга оширишини айтиб ўтди.
— Агар менга ишониб, президент қилиб сайласангиз, энг катта ишни маҳаллада амалга оширамиз. Бюджет маҳаллада бўлади.
Мен туманда ҳам, вилоятда ҳам ҳоким бўлиб ишлаганман. Тошкентдаги вазиятни ҳам яхши биламан.
Илгари вазият оғир эди, жуда сўрасангиз икки километр труба беришарди. Ўзим яшаган кўчани асфальт қилдира олмаганман. Қилдирса бўларди, аммо қўшни кўча абгор аҳволда бўла туриб, ўз кўчамни текислаб олишим нотўғри эди.
Ҳозир кўринглар, Тошкентни бирорта кўчаси қолмаяпти, ҳаммасини бир четдан тўғрилаб чиқяпмиз. Биз юртимиздаги энг оғир маҳаллаларни ҳам обод қилишимиз керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар