15:38 / 24.09.2021
1 686

Шифохона томидан чакка ўтиб ётганди — Мирзиёев Самарқандда ишлаган вақтларини эслади

Шифохона томидан чакка ўтиб ётганди — Мирзиёев Самарқандда ишлаган вақтларини эслади
Фото: Президент Матбуот хизмати
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув вақтида вилоят ҳокими бўлиб ишлаган даврини эслади.

Ҳозирги кунда барча раҳбарлар учун фаолият мезонига айланган халқ билан мулоқот, инсон қадр-қимматини улуғлаш, «маҳаллабай» ишлаш тизимининг дастлабки куртаклари ўша вақтда пайдо бўлган эди.

Вилоятнинг аксарият туманлари, айниқса, Нуробод ва Қўшработ туманларида шароит оғир эди. Турли қаршилик ва эътирозларга қарамасдан, биринчи марта ғалланинг режадан ортиғини мана шу туманларда қолдиришга эришганмиз. Вилоятда ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун маблағ етишмасди.

Фақат марказдан пул ажратилса, ҳоким бир ишни бошлаши мумкин эди. Ана шу аччиқ тажрибамиздан келиб чиқиб, мана, ҳозир ҳудудларимизга молиявий масалаларда кенг эркинлик беряпмиз.

Ўша йиллари Пахтачи туманидаги 24-мактаб, Қўшработ туманидаги яна бир эски мактаб ва Оқдарёдаги туғруқхонани қандай қийинчилик билан таъмирлаганимиз ҳали-ҳали эсимдан чиқмайди. Ҳоким бўлиб ишлаган вақтларимда туғруқхонага кирсак, томидан чакка ўтиб ётибди, бу томонда шифокорлар туғруқ қабул қилишяпти. Бунақа шароитда ишлаб бўладими?

Ана шу ишлар учун 50 фоиз маблағ вилоят бюджетидан ажратилган, қолгани эса ҳашар йўли билан бажарилган эди. Вилоятдаги кўплаб бунёдкорлик ишлари шу тарзда олиб борилди. Маҳдуми Аъзам, Хожа Дониёр, Ҳазрати Довуд зиёратгоҳлари бунга мисол бўла олади
, — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифохона томидан чакка ўтиб ётганди — Мирзиёев Самарқандда ишлаган вақтларини эслади