09:44 / 25.09.2021
1 638

Тошкент шаҳар ИИББ Telegram’да сохта гуруҳ очиб, одамларни алдаган шахсларни қўлга олди

Тошкент шаҳар ИИББ Telegram’да сохта гуруҳ очиб, одамларни алдаган шахсларни қўлга олди
Тошкент шаҳар ИИББ Telegram’да сохта гуруҳ ташкил этиб, одамларни алдаётганларни қўлга олди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.

Унда айтилишича, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББга Ўзбекистонда маиший техника ишлаб чиқарувчи компаниялардан бирининг ходимлари мурожаат қилиб, компания савдо белгиси остида сохта Telegram-бот ташкил этилгани юзасидан ариза берган.

Уларнинг таъкидлашича, сохта каналда обуначилар сони қисқа муддатда 400 мингдан ортиб, унда ўтказилаётган ёлғон хайрия акцияси сабаб компания call-марказига «гуруҳингиз орқали совринга эга бўлдим, шуни беришингизни сўрайман» мазмунидаги мурожаатлар сони кундан кунга ортиб борган.

Бунинг оқибатида компания обрўсига путур етказилган, шунингдек, компания маҳсулотларини сотиб олган истеъмолчиларнинг саволларига жавоб бериш, уларнинг таклиф ва шикоятларини қабул қилиш билан шуғулланадиган call-марказга юклама ортишига сабаб бўлган.

Мурожаат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Telegram тармоғида сохта гуруҳлар ташкил этиб, одамларни алдаётганлар қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг икки нафари Фарғона вилоятидан бўлган вояга етмаган шахслар эканлиги аниқланган. Улар гуруҳга катта миқдорда одам тўплаб, сўнг уни сотишни мақсад қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ИИББ Telegram’да сохта гуруҳ очиб, одамларни алдаган шахсларни қўлга олди