«Сирдарё хазинаси» уйдирма бўлиб чиқди

«Сирдарё хазинаси» уйдирма бўлиб чиқди
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Наврўз маҳалласида қурилиш олиб бораётган усталар томонидан 16 метр чуқурликда қиймати 97 млн долларлик қадимий буюмлар топиб олингани ҳақида видео тарқалди.

Ҳолат бўйича ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наврўз маҳалласида яшовчи Ю.А аккаунтига обуначилар йиғиш мақсадида ёлғондан темирдан ясалган буюмларни тилла рангга бўяб чиққан ва бу бўйича видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Кейинчалик у қилмиши учун узр сўраб чиққан.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар