Бухорода тўхтаб турган Cobalt’да ёнғин чиқди

Бухорода тўхтаб турган Cobalt’да ёнғин чиқди
Фото: Видеодан кадр
Бухоро шаҳрида тўхтаб турган Cobalt’да ёнғин чиқиб, матор ва олд салон қисмларига зарар етди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 24 сентябрь куни соат 19:53 да юз берган. Т.Фароғий кўчаси 67-уй олдида турган Ж. М.га тегишли Cobalt’да ёнғин чиқиб, автомобилнинг мотор ва олд салон қисмлари ёнган. Ўт ўчирувчилар соат 20:04 да ёнғинни батамом ўчирган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари аниқланмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда моддий зарари аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар