23:29 / 27.09.2021
2 960

Сурхондарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини Lacetti капотида 4 километргача судраб кетди (видео)

Сурхондарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини Lacetti капотида 4 километргача судраб кетди (видео)
Ижтимоий тармоқда 27 сентябрь куни яна бир ЙПХ ходими капот устида судраб кетилгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унда айтилишича, воқеа 13 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида юз берган. Туманнинг «Сурхон соҳили» МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Lacetti ҳайдовчиси Т.Х. йўлнинг қатнов қисмида сабабсиз тўхтаб, сунъий тирбандлик ҳосил қилгани сабабли ушбу автомашина ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништирган ва тегишли ҳужжатларни тақдим этишни, машинани йўлнинг четига олишини айтган.

Ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабини бажармасдан автомашинани унинг устига ҳайдаган. Ходим тўхтаб турган автомашина олдида бўлганлиги сабабли унинг олд капотига осилиб қолган. Ҳаракатланиб бораётган автомашина олд қисмида бўлган ЙПХ инспектори ҳайдовчини бир неча маротаба огоҳлантиришига қарамасдан уни, тахминан, 3-4 километр масофагача ҳайдаб кетган.

ЙҲХББ хабарида айтилишича, автомобиль, тахминан, шунча масофагача ҳаракатлангандан сўнг ходим ерга қулаб тушган. Инспектор тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини Lacetti капотида 4 километргача судраб кетди (видео)