Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда 2017 йили мудофаа вазири Қобул Бердиевни нега ишдан олганини айтиб ўтди.
«Президент бўлганимнинг илк йилида бир ҳарбий қисмга бордим, десантчи аскарлар билан суҳбатлашдим. Қоида бўйича десантлар тез-тез парашютда ўқув машғулотларини олиб бориши керак. Лекин бир аскардан «охирги 1 йилда неча марта парашютдан сакрагансан?» деб сўрасам, «Ўртоқ бош қўмондон, бир марта ҳам сакрамадим, чунки парашют йўқ» деб айтди. Бу шармандалик-ку.
Ёки Каттақўрғондаги ҳарбий қисмда танк ҳайдашни билмайдиган механикни кўрдим. Ия, бу қанақаси? Шундан сўнг мудофаа вазири Қобул Бердиевни ишдан олдим.
Мана энди жорий йилда АРМИ-2021 танловида 42 мамлакатнинг армияси орасида 2-ўринни олдик. Танкчиларимиз ўз йўналишида 1-ўринни олишди», — деди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?