20:59 / 29.09.2021
2 556

Бухорода бир кунда қидирувда бўлган 12 та автомашина топилди

Бухорода бир кунда қидирувда бўлган 12 та автомашина топилди
Мажбурий ижро бюроси Ромитан тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил 10 июндаги “Сарбон Барака” масъулияти чекланган жамиятидан 25,6 млн. сўм давлат божини солидар тартибда ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Мазкур ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, тўламасдан келган. Давлат ижрочиси томонидан жамиятга тегишли “Cobalt” русумли автомашина мавжудлиги аниқланиб, автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинди. Қидирув тадбирлари натижасида “Cobalt” автомашинаси топилиб, хатланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бундан ташқари тадбир давомида, қарздорларга тегишли бўлган қидирувдаги “Captiva”, “Malibu”, “HOWO” ва бошқа автотранспорт воситалари топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳозирда автомашиналар баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилмоқда. Эндиликда сотувдан тушган пуллар қарздорликларни қоплашга қаратилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода бир кунда қидирувда бўлган 12 та автомашина топилди