Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” божхона постига хориждан келтирилган 196 400 дона “вазелин” товарлари “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида қиймати 1 млрд. 17 млн. сўмлик вазелин товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 1 млрд. 33 млн.сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?