23:07 / 29.09.2021
1 708

420 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

420 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан мамлакатимизга инсон саломатлигига ўзининг салбий таъсирини ўтказувчи кучли тасир қилувчи дори воситаларнинг ноқонуний кириб келишига қарши курашиш мақсадида тизимли равишда тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Фарғона-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.А бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро М.А га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки киймати 420 миллион сўмлик 13972 дона “Regapen 300 mg Pregobalin” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 420 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди