Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости ходимлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга пиёда кириб келган фуқаро К.С. “Маданият” чегара божхона постининг назорат ҳудудини ажратиб турувчи девор тўсиқлари устидан 3 дона қутини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ўтказилган тадбир натижасида, қутиларда умумий қиймати 245 100 000 сўмлик 14 турдаги жами 519 дона уяли алоқа воситалари экранлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?