21:07 / 30.09.2021
1 632

2026 йилга қадар бўлган алимент тўлаб берилди

2026 йилга қадар бўлган алимент тўлаб берилди
Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлим иш юритувида ФИБ Учтепа туманлараро судининг 28.06.2017 йилдаги суд қарорига асосан, қарздор А.Асроровдан ундирувчи С.Чемкентова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси Д.Абдурахимов томонидан алиментчи отага нисбатан олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида ундирувчи С.Чемкентова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 22.09.2021 йилда беш йиллик алимент пуллари яъни 01.09.2021 йилдан 01.09.2026 йилга қадар жами 61 млн. 250 минг сўм алимент пуллари олдиндан ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2026 йилга қадар бўлган алимент тўлаб берилди