Тошкентдаги банкоматлардан бирини бузиб, унинг ичидан 165 миллион сўм ўғирлаган 24 ёшли шахс қўлга олинди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 18 сентябрь куни соат 01:00 ларда номаълум шахс «Авиасозлар» даҳасидаги банкоматлардан бирини бузиб, унда бўлган пулларни ўғирлаб кетган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ушбу шахсни эртаси куни ушлашга муваффақ бўлган. Аниқланишича, қўлга олинган шахс бунга қадар бир неча бор судланган. Унинг уйида ўтказилган тинтувлар давомида 73 миллион сўм топилган, қолган пулларни у ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
«Кечқурун ичдим ва кўчага чиқдим. Банкомат кўрдим, унда пул борлигини билардим. Машинамда иккита пичоқ бор эди, очадимикан ёки йўқ дея пичоқни тиқдим. Очилди, иккита ‘ячейка’ турган экан, олиб кетдим…», — дейди гумонланувчи.
Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва айбланувчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?