16:16 / 01.10.2021
2 320

Тошкентда таниқли автоблогер ЙПХ инспекторини ҳақорат қилгани учун ушланди

Тошкентда таниқли автоблогер ЙПХ инспекторини ҳақорат қилгани учун ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда Бобур Ғаниев номи билан танилган блогер Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушлангани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 30 сентябрь кун соат 23:30 ларда Учтепа тумани «Фарҳод» бозори рўпарасида ўтказилаётган «Хавфсиз пойтахт» профилактик тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Epica русумли автомашина тўхтатилган.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган Аброр Козубаевнинг ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда Epica русумли автомашинада йўловчи сифатида ўтирган 1987 йилда туғилган Бобур Ғаниев (интернетда ЙПХ ходимларини танқид қилган видеолари билан танилган) ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган. ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан жамоат тартибини бузган.

Шундан сўнг транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчилари Бобур Ғаниев ва О.Салимов Учтепа тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Бобур Ғаниевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга тақдим этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда таниқли автоблогер ЙПХ инспекторини ҳақорат қилгани учун ушланди