17:54 / 02.10.2021
1 534

Қаршида уч эгизак дунёга келди. Уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилди

Қаршида уч эгизак дунёга келди. Уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилди
Фото: Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги туғруқхонада 1 октябрь, жума куни уч нафар эгизак дунёга келди. Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил бола. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, чақалоқлар Қарши туманининг «Узуннаво» маҳалласида яшовчи Муродовлар оиласида дунёга келган.

Фото: Акбарали Худойбердиев
«‘Полвон'ларнинг онаси Шаҳло Ҳусанова 30 ёшда бўлиб, вилоят тери-таносил шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Отаси Искандар Муродов эса 37 ёшда бўлиб, Миллий гвардия ходими сифатида фаолият олиб боради», — дейилади бошқарма расмий каналидаги ахборотда.

Қўшимча қилинишича, эгизаклардан бирининг вазни 2,1 килограмм, иккинчиси 2,4 ва учинчиси 2,2 килограмм вазн билан туғилган.

«Чақалоқларга ота-онаси Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйди. Айни пайтда оиладаги болалар сони беш нафарга етди. Бунгача Муродовларнинг бир ўғил, бир қизи бўлган», — дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Нуриддин Эгамов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаршида уч эгизак дунёга келди. Уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилди