
2021 йил 1 октябрдан бошлаб қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади.
Президентнинг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, мазкур муддатга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади.
Бунда:
- қурувчи томонидан мазкур вазифани амалга ошириш учун шартномага асосан бошқарувчи ташкилот жалб қилиниши мумкин;
- биринчи икки йил ичида кўп квартирали уй-жойдаги қурувчидан ташқари мулкдорларнинг сони эллик фоиздан ошган тақдирда мулкдорлар томонидан белгиланган тартибда умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойни бошқариш усули танланади.
Президент Шавкат Мирзиёев 28 май кунги видеоселекторда Ўзбекистон бўйлаб янги қурилган 3 мингта кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмагани ҳақида айтиб ўтганди.
Тошкент вилоятида – 623 та, Бухорода – 621 та, Хоразмда – 249 та, Сурхондарёда – 195 та ва Наманганда – 170 та янги кўп қаватли уйларга бошқарувчилар бириктирилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар