Тошкентдаги қатор дўконларда ўғрилик содир этиш билан шуғулланиб келган гуруҳ аъзоларидан бири қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББнинг Миробод туман бўлими навбатчилик қисмига дорихона сотувчисининг телефони йўқолгани тўғрисида хабар келиб тушган. Аниқланишича, бу каби ўғриликлар шаҳарнинг бир нечта туманларида содир этилган.
ИИББ ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида мазкур ўғриликларни содир этишда гумонланиб, 33 ёшли аёл қўлга олинган. Эълон қилинган видеодан кўриш мумкинки, ўғрилик ишига вояга етмаган қиз ҳам жалб этилган.
«Танимасликлари учун ниқоб ва рўмолда кирдик. Дўконлардан бирига тўрт киши кирганимизда, қизларнинг икки нафари сотувчини чалғитиб турди, бошқаси эса iPhone смартфонини ўғирлади. Уни 300 долларга сотиб юбордик», — дейди аёл.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?