
Фото: Янгиобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги Намингон қишлоғида истиқомат қилувчи Латифжон Эшонқулов томорқасида ҳар бирининг оғирлиги 60 килограммдан зиёд ошқовоқ етиштирилди.
Гап шундаки, хонадон эгалари ҳар йили ушбу томорқада сидқидилдан меҳнат қилиб, ўзлари етиштирадиган полиз ва сабзавот экинлари ҳамда мевали дарахтларидан яхши ҳосил олади.
Шу йилнинг апрель ойида бир танишларидан бир нечта ошқовоқ уруғларини олган Латифжон Эшонқулов уни томорқасининг бир четига экди. Бугун эса пишиб етилган ошқовоқларнинг ҳайбатидан томорқа эгаларининг ўзлари ҳам ҳайратда.
Аксарият ошқовоқларнинг оғирлиги 40 — 50 килограммни, энг йириги тарозига қўйилганда эса нақд 61 килограммдан ортиқни тишкил этди.
— Томорқа ортидан оиламизга қўшимча барака киради, шунинг учун бўш вақтларимиз меҳнат қиламиз, — дейди Латифжон аканинг оналари Робия ая.
Янгиобод тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, ушбу гигант ошқовоқларга ҳеч қандай дори ёки минерал ўғитлар ишлатилмаган, аксинча, табиий шароитда парваришланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар