2 224
Наманганда банкомат 10 минг ўрнига 50 минг сўмлик купюра чиқараётгани бўйича изоҳ берилди
«Ҳамкорбанк» ижтимоий тармоқларда тарқалган Намангандаги банкоматлардан бири пластик картадан 10 минг сўм ечиб олиб, 50 минг сўмлик купюра чиқаргани тасвирланган видео бўйича маълумот берди.
Видео муаллифининг айтишича, банкомат пластик картадан 50 минг сўм ечиб олиб, 10 минг сўмлик купюра чиқариб берган. Шунингдек, қурилма 10 минг сўм ечиб олиб, ўрнига 50 минглик купюра чиқаргани намойиш этилган.
Банк маъмуриятининг маълум қилинишича, мазкур ҳолат 27 сентябрь куни банкнинг Наманган минтақавий филиалига тегишли 24/7 режимида ўз‑ўзига хизмат кўрсатувчи офисда жойлашган банкоматда содир бўлган.
Ушбу хатолик банкоматдаги 10 минг сўмлик ва 50 минг сўмлик пул сотиш кассеталари алмашиб қолгани натижасида юзага келган. Ҳолат тезкорлик билан ўша куннинг ўзида хатолик аниқлангандан сўнг, 30 дақиқа ичида бартараф этилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди