Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тарзда етиштириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жазо белгиланган. Бироқ, айрим шахслар томнидан заҳри қотиллар савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан хамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Қумқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.Р. шартли харидорга 143 дона гугурт қутиларга солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини хар бир кутисини 250 минг сўмдан жами 35 750 000 сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Ушбу “марихуана” гиёҳвандлик воситаси махсус тарозида ўлчаб кўрилганида унинг умумий оғирлиги 837,20 граммни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди