21:08 / 05.10.2021
1 454

Иккита “Кобальт”га яширилган 516 миллион сўмлик дорилар тўхтатиб қолинди

Иккита “Кобальт”га яширилган 516 миллион сўмлик дорилар тўхтатиб қолинди
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан тиббиёт буюмлари ҳамда сифатсиз дори воситаларининг юртимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишга ўз вақтида чек қўйилди.

Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида туман ҳудудида ҳаракатланган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинани тўхтатиб белгиланган тартибда кўздан кечиришди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган 11 турдаги 5997 қути тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро Т.Б.га тегишли яна бир “Кобальт” автомашинаси Янгиқўрғон тумани Қизилёзи МФЙ ҳудудида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида автомашина салонидан хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 18 турдаги 4922 қути дорилар борлиги аниқланди.

Мазкур тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Б.га тегишли бўлган жами 516 миллион сўмлик тиббиёт дори воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иккита “Кобальт”га яширилган 516 миллион сўмлик дорилар тўхтатиб қолинди