date
views 1 574

Дамасга ортилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди

Дамасга ортилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тўрақўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.У. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг салонида хорижда ишлаб чиқарилган 336 миллион сўмлик 11 200 дона “Regapen 300mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дамасга ортилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатиб қолинди