
Фото: ИИБ
Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Идиев қидирувга берилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, фуқаро Нодир Идиев проректорликка қадар «Асака банк» АЖ Бухоро вилояти филиалида фаолият юритган ва айнан шу ердаги ишлари сабаб қидирувга берилган.
2021 йилнинг июлида «Асака банк» АЖ Бухоро вилояти филиали собиқ мансабдори «Осиё тараққиёт банки» маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатлар асосида фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган.
Бухоро шаҳар жиноят-қидирув бўлими бошлиғининг айтишича, Идиевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми билан жиноий иш очилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар