16:20 / 06.10.2021
1 654

210 млн сўм қалбаки пулларни муомалага чиқариб юборган шахслар ҳибсга олинди

210 млн сўм қалбаки пулларни муомалага чиқариб юборган шахслар ҳибсга олинди
Фото: ДХХ матбуот хизмати
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пулларни қалбакилаштириш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 33 ёшли фуқаро С.Ш. қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 миллион сўмни 5 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, унинг яшаш манзилида 2 миллион 600 минг сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу қалбаки пуллар Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 22 ёшли У.М. ва Пискент туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли М.С. томонидан компьютер ва рангли принтер ёрдамида тайёрлангани аниқланиб, улар ҳам ҳибсга олинган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Шунингдек, ушлангунга қадар улар жами 210 миллион сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага чиқариб юборгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 210 млн сўм қалбаки пулларни муомалага чиқариб юборган шахслар ҳибсга олинди