Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида имзоланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ, келгуси йилда «Дўстлик-2022» ўзбек-ҳинд ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилади.
Халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасидаги тадбир Хоразм вилоятидаги Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли «Янгиариқ» умумқўшин полигони ҳудудида бўлиб ўтиши белгиланган. Бу полигонда ўтказиладиган халқаро миқёсдаги илк ҳарбий машғулотлардир.
Машғулотларга тайёргарлик жараёни доирасида меҳмон давлат вакилларининг Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифига бағишлаб видеоконференция алоқа тизими орқали онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳридан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги офицерлари, Нукусдан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Ҳиндистон мудофаа вазирлиги масъуллари иштирок этиб, режалаштирилган тадбирларни муҳокама этишди.
Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати
Учрашув давомида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан «Янгиариқ» умумқўшин полигонининг жанговар имкониятлари, яратилган қулай шароитлар ҳамда амалий машғулотларни ўтказиш учун мавжуд ўқув-моддий база намойиш этилди.
Тадбир давомида Ҳиндистон вакиллари шу йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга ташриф билан келиш истагини билдиришди. Шунингдек, ўқув-машғулотларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган айрим масалалар бўйича келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)