15:12 / 07.10.2021
3 174

Ўзбекистонда лочин билан ов қилаётган Дубай шаҳзодаси (фото)

Ўзбекистонда лочин билан ов қилаётган Дубай шаҳзодаси (фото)
Фото: Twitter / Group Fazza
Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум 6 октябрь куни ов қилиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Бу шаҳзода учун анъана бўлиб қолган ва у ҳар йили Навоийга шу мақсадда келади. Шаҳзода Ҳамдан лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқларни овлайди.

Фото: Twitter / Group Fazza
Маълумот учун, Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида 300 гектар ер майдонни эгаллаган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» (АЙТАМ) жойлашган. Марказ БАА вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ташаббуси билан 2008 йил апрель ойида ташкил этилган.

Фото: Twitter / Group Fazza
АЙТАМ фаолиятининг асосий мақсади — Ўзбекистонда Осиё йўрға тувалоғининг барқарор популяциясини қўллаб-қувватлаш, уларни кўпайтириш, асраш ҳамда ҳар йили қушларни ёввойи табиий муҳитга қўйиб юбориш каби тадбирлар мажмуасидан иборат.

Фото: Twitter / Group Fazza
Қушларни ёввойи табиатга учириш мавсуми, асосан, сентябрь—октябрь ойлари ҳисобланади.

Ўзбекистон Давлат экология қўмитаси маълумотларига кўра, БАА шайх ва шахзодалари Ўзбекистонга спорт ва ҳаваскорлик ов қилиш мақсадида келганида ўзлари билан шахсий овга ўргатилган лочинларини олиб келиб, қайтариб олиб кетади. Бунда лочинлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (SITES)нинг иловаларига киритилганлиги сабабли уларни республика ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш учун SITES’нинг Ўзбекистондаги маъмурий органи – Давлат экология қўмитасининг махсус импорт ва экспорт SITES рухсатномаларини олиши талаб этилади.

Фото: Twitter / Group Fazza
Ушбу ўрнатилган тартиб асосида рухсатномаларда шайхларнинг шахсий лочинларининг тури ва сони рухсатномада кўрсатилиши билан бирга уларнинг белгилари (узук, микрочиплари) рухсатномага илова қилинади. Ушбу белгилар орқали Ўзбекистон аэропортларидан бирига қўнганда жойлардаги божхона хизмати ва Давлат экология қўмитаси вакиллари иштирокида бирма-бир текширилиб рухсатномаларга махсус белгилар қўйилади ҳамда олиб чиқиб кетиш даврида ҳам худди шундай белгилар бўйича рўйхат асосида текшириб чиқарилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда лочин билан ов қилаётган Дубай шаҳзодаси (фото)