14:26 / 08.10.2021
1 810

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди

Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди
Тошкент шаҳар ҳокими марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлашни бошлаш ҳақида қарор чиқарди.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларини иситиш бошланади. 14 октябрдан эса кўп қаватли турар жой бинолари мунтазам иситишга ўтказилади.

Тошкентда 2020 йилги иситиш мавсуми 15 октябрдан бошланиб апрель ойи бошларигача давом этганди (2019 йилда 25 октябрда бошланиб 25 мартгача давом этган).

Маълумот учун, «Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари»га мувофиқ, хонадонларни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини бериш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади.

2020—2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилди. Бугунги кунда у 1 квадрат метр иситиладиган жой учун 142 сўмни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди