1 608
Ишқий муносабатда бўлган «севган қизи»дан пул ундириб келган йигитга жиноят иши қўзғатилди
Тошкентда бир қизнинг ишончига кириб, у билан ишқий муносабатда бўлиб ва бу орқали ундан пул ундириб келган шахс қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 21 ёшда бўлган М. исмли қиз ижтимоий тармоқ орқали 26 ёшли Б. билан танишиб қолган. Улар Telegram’да тез-тез ёзишиб турган ва улар ўртасида яқинлик пайдо бўлган. Ўзаро суҳбатлар давомида йигит М.га қўнғироқ қилиб, бизнес билан шуғулланмоқчи эканини айтган ва Қозоғистондан кафел харид қилиш учун пул сўраган. Маблағ катта бўлмагани сабаб М. дарров пластик картаси орқали зарур пулни кўчириб берган. Орадан бир неча кун ўтгач, Б. яна қўнғироқ қилиб, кафеллар сотилмаганини ва уларни қайтариш учун яна 1 миллион сўм кераклигини айтган.
Шунингдек, йигит М.дан ўз номига 3 миллион сўмлик телефонни кредитга олишини илтимос қилган. Йигитга телефон бизнесни ривожлантириш учун керак бўлганини айтган, аммо кейинчалик кредитни қиз тўлашига тўғри келган.
Кунлардан бирида Б. М.ни ижарада турадиган уйига таклиф қилган ва улар орасида яқинлик содир бўлган. Шу куни кечқурун йигит М.га қўнғироқ қилиб, уларнинг яқинлиги хонадон эгаси томонидан ўрнатилган яширин камера орқали тасвирга туширилганини, уй эгаси 15 миллион сўм сўраб, акс ҳолда видеони интернетга жойлаши билан қўрқитаётганини айтган.
Шармандаликдан қўрққан қиз Б.га 500 АҚШ долларини бериб юборган. Бир неча кундан сўнг Б. яна қўнғироқ қилиб, хонадон эгаси видеони прокуратурага топширганини айтган. Шунингдек Б. сўроққа бориб келганини, терговчи агар 20 минг доллар бермаса, М. ва унинг ота-онасини чақириб, видеоматериални уларга кўрсатиши билан қўрқитганини қўшимча қилган. Б. уйини 18 минг долларга сотиб масалани ҳал қилишини айтган, аммо 2 минг АҚШ долларини М.нинг ўзи топиши керак бўлган.
Қизнинг отаси уйдан пуллар йўқолаётганини пайқаб қолган ва қизи билан ўзаро гаплашган. Шу сабаб қиз отасига ҳамма нарсани айтиб беришга мажбур бўлган. М.нинг отаси қизини кечирган ва улар биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза ёзган.
Кейинги куни М. ва Б. кафеда учрашган ва қиз йигитга пулларни узатганида у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Сўроқ давомида Б. қилмишига иқрор бўлиб, қизни алдаб олган барча пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганини айтган. Б.га Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?