20:30 / 08.10.2021
1 238

Бўстонлиқда банк фойдасига 600 млн. сўмга яқин маблағлар ундириб берилди

Бўстонлиқда банк фойдасига 600 млн. сўмга яқин маблағлар ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Бўстонлиқ туман бўлими иш юритувида Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 03.04.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “GREEN VALLYE GARDEN” МЧЖдан ундирувчи “Қишлоққурилишбанк” АТБ фойдасига жами 501.936.563 сўм кредит қарз ва 17 840 сўм почта ҳаражати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 14.06.2021 йил куни кели тушган ва шу кунинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 23-моддасига асосан қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “GREEN VALLYE GARDEN” МЧЖнинг хисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилган ва банд солинган.

Бундан ташқари, “GREEN VALLYE GARDEN” МЧЖнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида, тегишли органлар сўровномалар юборилган.

Шунингдек, қарздор “GREEN VALLYE GARDEN” МЧЖнинг хисоб рақамидан 501 936 563,62 сўм кредит қарз пуллари ундирилиб, ундирувчи “Қишлоққурилишбанк” АТБ фойдасига ўтказиб берилиши таъминланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда банк фойдасига 600 млн. сўмга яқин маблағлар ундириб берилди