Наманган вилоятида бир неча тадбиркорларни қўрқитиб, «шантаж» йўли билан улардан пул ундириб келаётган товламачи аниқланди. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастури хабар қилди.
Маълум қилинишича, Наманган туманида яшовчи 55 ёшли аёл тумандаги хусусий корхоналардан бирининг раҳбарига хотиржам ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳар ойда 200 АҚШ долларидан пул маблағи бериб туришини, агарда бермаса, унинг устидан республика ҳуқуқ тартибот идораларига шикоят қилишини ва уни жавобгарликка тортишини айтиб қўрқитган.
Аёл 2021 йилнинг июль ойида ун маҳсулоти ҳисобида 3,6 миллион сўм пул, август ойида эса 100 АҚШ доллари ва 200 минг сўм пулни товламачилик йўли билан қўлга киритган.
Бундан ташқари ушбу туманда яшовчи яна бир фуқаро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда юқорида қайд этилган аёлнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳақида баён этган.
Аризага асосан вилоят ИИБ бошқармаси ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аёл тадбир иштирокчисидан кимёвий ишлов берилган 4900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида холислар гувоҳлигида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик) билан жиноий иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аниқланишича, ушбу аёл муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан 3 маротаба судланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?