Ўзбекистон Президенти ташаббуси асосида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг биринчи резолюцияси қабул қилинди, деб хабар беради Telegram’даги «Нигоҳ» канали.
Маълум қилинишича, мамлакат тарихида илк бор пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши резолюцияси лойиҳаси қабул қилинди. Ҳужжатнинг қабул қилинишини БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо барча 47 та давлат бир овоздан қўллаб-қувватлаган. Дунёнинг 37 мамлакати ҳаммуаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон илк бор 2020 йил октябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига уч йиллик муддатга (2021—2023 йиллар) сайланган эди. Ўзбекистон учун 169 та давлат овоз берганди.
21 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида видеомурожаат билан сўзга чиққанди. Ўзбекистон Президенти ўз нутқида янги шароитларда БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмаларининг аҳамияти ва ўрни тобора ортиб бораётганини қайд этган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?