date
views 4 652

Маҳаллаларда янги лавозим жорий этилади

Маҳаллаларда янги лавозим жорий этилади
Маҳаллаларда ҳоким ўринбосари лавозими жорий этилиб, уларга маҳалла бюджетидан маош тўланиши белгиланмоқда.

Ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш билан шуғулланади. Ушбу лавозимга ҳокимиятда ишлаган даврида ўзини яхши томондан кўрсатган ёш ходимлар қўйилади. Келажакда мазкур тажриба ўз самарасини берса, ушбу ёш кадрлар ҳукуматдаги юқори лавозимларда ишлашлари мумкин бўлади.

Ушбу лавозимни таъсис этишдан мақсад ва ундан қандай натижа кутилаётгани қизиқ, албатта. Бюджетдан пул ажратиб, алоҳида лавозим жорий этгандан кейин унинг жамоатчилик ҳаётига ижобий таъсир ўтказишини назорат қилиш ҳам керак. Мутасаддилар буларни ҳисобга олган, деган умиддамиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳаллаларда янги лавозим жорий этилади