Фото: Президент матбуот хизмати
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга қилган сафари давомида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини танқид қилди.
— Афсуски, вилоятда табиий бойликлар, ер ресурслари кўп бўлишига қарамасдан, бу етарлича натижа бергани йўқ. Аҳолининг яшаш шароитлари республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан пастлигича қолмоқда.
Бу муаммоларга ечим топишда давлат идоралари, мутасадди раҳбарлар томонидан ҳалигача тизимли иш олиб борилаётгани йўқ.
Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича муҳит тўлиқ шаклланмаган.
Шу боис, бугунги кунда вилоятда 150 мингдан зиёд аҳоли ишсиз. Келгуси беш йилда 280 мингга яқин ёшлар меҳнат бозорига кириб келиши ҳам, иш ўринларига эҳтиёжни оширади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президентликка номзод Мирзиёев ўз нутқи давомида Қашқадарё ривожига кучли туртки бериш, бу ерда яшаётган аҳолига муносиб иш ўринлари ва турмуш шароитини яратиб бериш бўйича энг муҳим вазифалар ҳақида фикрлашиб олиш учун вилоятга келганини таъкидлаб ўтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади