
Фото: «chiroqchi.uz»
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув давомида Чироқчидаги ҳолат ҳақида гапирди ва аҳолига қулай бўлиши учун ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманини ташкил этиш таклифини берди.
— Яна бир масала – Чироқчи тумани ҳудуди 2,8 минг квадрат километр бўлиб, вилоятнинг салкам ярим миллион аҳолиси ушбу туманда яшайди.
Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди.
Шунингдек, туман ичида жамоат транспорти ривожланмагани оқибатида, одамларнинг марказга келиши учун, бир нечта транспортдан фойдаланиши, бунга 50 минг сўмгача харажат қилишга мажбур.
Шу билан бирга, ўз пайтида туман Чироқчи ва Кўкдала ҳудудларига бўлинган эди. Шу боис, кўплаб аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этсак, нима дейсизлар? — деди Шавкат Мирзиёев. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.