21:43 / 12.10.2021
1 379

Ижро этиш соҳасида аниқ йўналишлар берилди

Ижро этиш соҳасида аниқ йўналишлар берилди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувларни аниқ ва манзилли ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, алимент ижро ҳужжатлари ҳисобини юритишда қарздорга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари яъни, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларини аниқлаш ва хатлаш, банклардаги ҳисоб рақамларини аниқлаш ҳамда банд солиш, яшаш манзили бўйича мулкий ахволини текшириш, қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқларини вақтинчалик чеклаш, қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш каби ҳаракатларни амалга ошириш масаласини ҳал этиш борасида иш юритувдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг актуал маълумотлари қайта хатловдан ўтказилиб, МИБ-портал электрон дастурига киритилди.

Шунингдек, маълумотларни дастурга киритилиши натижасида қарздорларнинг ижро ҳужжати бўйича барча ҳаракатларини шу жумладан ойма-ой вужудга келаётган қарздорлик назоратини юритиш имкониятини берадиган дастурий махсулот яратилди.
“Алоқабанк” АТ томонидан 17 мингдан ортиқ алимент ундирувчиларига банк пластик карталари етказиб берилган.

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман бўлимларига ойлик ундирув режаларини тузиш ҳамда амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни олишда фақат “МИБ-портал” дастурий таъминотидан фойдаланиб келинмоқда.

Тамомланган жиноят ишлари бўйича жами 261 млн. сўм миқдорида моддий зарар аниқланиб, шундан 90 млн. сўми суриштирув жараёнида ундирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижро этиш соҳасида аниқ йўналишлар берилди