Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тумандаги сойлардан бирининг устига ёғочдан кўприк ўрнатиб, одамлардан пул ишлаётган фуқаро тўғрисида тарқалган хабарлар бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг июль ойидаги табиий офат оқибатида тумандаги Аравонсой кўприги яроқсиз ҳолатга келиб қолган ва ундан фойдаланиш тўхтатилган.
10 октябрь куни «Бозорбоши» МФЙ Чилонзор кўчасида яшовчи 35 ёшли, муқаддам судланган Н.И. сойга иккита ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган.
Мазкур ноқонуний хатти-ҳаракати Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилган ва Н.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик) ва 200-моддалари (ўзбошимчалик) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ҳокимлик матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ҳозирда тумандаги кўприкни қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди